Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Депутатлар ва доимий комиссия аъзолари қонун ҳужжатлари билан таништирилди
янв.21
**Депутат мурожаатни атрофлича ўрганди**
янв.21
📌 Аҳоли мурожаатлари – доимий эътиборда
янв.21
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масаласи муҳокама қилинди
янв.21
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди
янв.21
Депутат маҳалладаги ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди
янв.21
Кадрларни ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди 🏛
янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
ТОМОРҚА — ДАРОМАД МАНБАИ

ТОМОРҚА — ДАРОМАД МАНБАИ

Айни пайтда тумандаги кўплаб хонадонларда томорқа ерларидан самарали фойдаланилиб, турли сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштирилмоқда. Ерга меҳр ва эътибор билан қилинган меҳнат эса албатта ўз самарасини беради.

📌Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович ҳамда Кенгаш депутатлари иштирокида депутат Отабоев Фахриддин Жўрабоевич томонидан етиштирилаётган кулупнай плантацияси билан танишилди.

Танишув жараёнида кулупнайнинг серҳосил навлари, маҳсулотни узоқ муддат давомида аҳоли дастурхонига етказиб бериш имкониятлари ҳамда томорқадан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, томорқада етиштирилаётган гожи, ежевика ва малина каби мевалар ҳам кўздан кечирилди. Бу каби маҳсулотларни етиштириш орқали аҳолининг даромад манбаини кенгайтириш, экспортбоп маҳсулотлар ҳажмини ошириш ҳамда томорқадан унумли фойдаланишга эришилмоқда.

Шу билан бирга, айрим хонадонларда мавжуд ер майдонларидан тўлиқ фойдаланилмаётгани, томорқалар қаралмай қолаётгани ҳам таъкидланди. Бундай ҳолатлар оилавий даромад имкониятларининг камайишига ва ер ресурсларидан самарасиз фойдаланишга сабаб бўлади.

Ваҳоланки, тартибли ва экилган томорқа нафақат хонадонга файз бағишлайди, балки дастурхон тўкинлигига ҳам хизмат қилади. Помидор, бодринг, сабзи ва турли кўкатларни ўз томорқангиздан узиб истеъмол қилиш — бу тежамкорлик, соғлом турмуш тарзи ва табиий маҳсулот демакдир.

Шу боис, ҳар бир хонадон эгаси ўз томорқасига бефарқ бўлмасдан, ундан оқилона ва самарали фойдаланиши, меҳнат орқали оила фаровонлигини оширишга интилиши муҳим ҳисобланади.

🌿 Зеро, томорқа — бу фақат ер эмас, балки барака ва даромад манбаидир.

Slide 1 of 2