35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
📢 ЛОЙИҲА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕБЗОР МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ КЎЧАЛАРНИ ШАҒАЛЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
янв.21
МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ 🏘
янв.21
Туман Кенгаши депутати С.Темиралиев 13-Себзор сайлов округидаги маҳаллалар фаоллари билан учрашув ўтказди
янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
Вилоят Кенгаши сессиясида берилган топшириқлар ижроси депутатлар томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди

 Вилоят Кенгаши сессиясида берилган топшириқлар ижроси жойига чиққан ҳолда ўрганилди

      Жорий йилнинг 30 апрель куни халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари бошчилигидаги ишчи
гуруҳ Фориш туманида ўраганишлар олиб борди. Хусусан, халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Н.Каримова, Жиззах вилоят Кенгаши депутатлари Э.Нариев, Б.Тўраевалар халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши депутатлари “Маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлиги доирасида Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг
2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сонли Қарорининг Фориш туманидаги ижроси юзасидан ҳудуддаги лойиҳалар билан танишишди. 

Шунингдек, Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг 2026 йил 18 апрелдаги 28-сессияси кун
тартибига киритилган Жиззах шаҳридан Фориш туман ҳудудидан ўтган Давлат аҳамиятидаги D048 “Жиззах-Боғдон-Қизилча-D191” автомобил йўлини жорий таъмирлаш
юзасидан аҳоли мурожаатлари ошганлиги, мазкур йўлларни тез фурсатларда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиши юзасидан берилган топшириқлар ижроси депутатлар томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди.  

Ўрганиш давомида оғир юк ташувчи автомашиналар оқими кўплиги сабабли йўлларда бузилишлар ва кичик чуқурчалар пайдо бўлганлиги боис жорий йилда ушбу автомобил йўлини таъмирлаш учун 1590 тонна асфалт қопламаси ажратилганлиги ҳамда асфалт ётқизиш ишлари тегишли масъуллар томонидан ўз
вақтида сифатли бажарилиши белгилаб берилди.
    

Slide 1 of 1