35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
📢 ЛОЙИҲА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕБЗОР МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ КЎЧАЛАРНИ ШАҒАЛЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
янв.21
МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ 🏘
янв.21
Туман Кенгаши депутати С.Темиралиев 13-Себзор сайлов округидаги маҳаллалар фаоллари билан учрашув ўтказди
янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
Чуст туманида “Ташаббусли бюджет” доирасида амалга оширилаётган йўл қурилиши ишлари ўрганилди

Ўрганиш давомида туман Кенгашининг 2025 йил 18 сентябрдаги VII-14-80-6-89-K/25-сонли қарори асосида ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган Меҳнатобод маҳалла фуқаролар йиғини ички йўлларини асфальтлаш ишлари билан яқиндан танишилди.

Мазкур лойиҳа “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2025 йил 2-босқичи доирасида фуқаролар томонидан илгари сурилган таклифлар асосида энг кўп овоз тўплаб, ғолиб деб топилган. Лойиҳани амалга ошириш учун жами 1 миллиард 499 миллион 842 минг сўм маблағ йўналтирилган.

Ўрганиш жараёнида йўл қурилишининг сифати, асфальт қопламасининг белгиланган техник талабларга мувофиқлиги, қурилиш ишларининг муддати ва аҳоли учун яратилаётган қулайликлар атрофлича кўриб чиқилди. Шунингдек, мутасаддилар томонидан қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли якунлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 4