35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
📢 ЛОЙИҲА ЎРГАНИЛДИ
янв.21
СЕБЗОР МАҲАЛЛАСИДА ИЧКИ КЎЧАЛАРНИ ШАҒАЛЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ
янв.21
МАҲАЛЛА ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ 🏘
янв.21
Туман Кенгаши депутати С.Темиралиев 13-Себзор сайлов округидаги маҳаллалар фаоллари билан учрашув ўтказди
янв.21
Туман Кенгаши қарори ижроси жойида ўрганилди
янв.21
Туман Кенгаши раиси томонидан сайёр қабул ташкил этилди
янв.21
Туман ҳокими, туман Кенгаши депутати томонидан сайёр қабул ўтказилди
янв.21
Бириктирилган ташкилот билан ҳамкорлик ишлари олиб борилди ҳамда қонун муҳокама қилинди
янв.21
Ижтимоий ходим тавсияси асосида фуқаронинг яшаш шароити ўрганилди
янв.21
Ҳудуддаги тадбиркор фаолияти билан танишилди
Давлат хизматлари маркази фаолияти ўрганилди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Ф. Хусанова ва Н. Имамова, шунингдек, Уйчи туман Кенгаши раиси Г.Ҳакимова ҳамда котибият мудири Н.Дедахановалар томонидан Уйчи туманидаги Давлат хизматлари маркази фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида марказда фуқароларга давлат хизматларини кўрсатиш сифати, мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби, хизматлардан фойдаланишда яратилган шароитлар ҳамда аҳолига қулайликлар даражаси алоҳида таҳлил қилинди. 

Ташриф доирасида «Мадад» нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари билан ҳамкорликда фуқаролар қабули ташкил этилиб, мурожаат этган фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар ва амалий ёрдам кўрсатилди.

Шу билан бирга «Мадад» ННТ билан самарали ҳамкорликни изчил давом эттириш, аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш қамровини кенгайтириш ҳамда давлат хизматлари сифатини янада оширишга қаратилган қўшма тадбирларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Slide 1 of 4