Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
📌 "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонун ижроси юзасидан назорат таҳлил тадбирлари ўтказилди 🇺🇿
янв.21
Депутатлик суров юборилди 📢
янв.21
🇺🇿Туман ҳокимлигида мурожаатлар билан ишлаш платформаси ижроси таҳлил қилинди
янв.21
🇺🇿 Депутат ташаббуси билан ариқ ва зовурларни тартибга келтириш ишлари ўрганилди
янв.21
📌 Сайловчилар билан учрашув ва ўрганишлар олиб борилди🗳
янв.21
🇺🇿 Маҳалла фаоллари билан учрашув ва ўрганишлар олиб борилди 👥📝
янв.21
Регламент ва депутатлик одоб-ахлоқ масалалари бўйича доимий комиссия томонидан 📜
янв.21
📌 Маҳалла фаоллари билан учрашув ва ўрганишлар олиб борилди
янв.21
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати ҳудудларда🏘
янв.21
📌 Депутат ва маҳалла еттилиги ҳамкорлик
ОТА-ОНАЛАР ЙИҒИЛИШИДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

ОТА-ОНАЛАР ЙИҒИЛИШИДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Боймирзаев Улуғбек томонидан сайлов округида жойлашган умумтаълим мактабида ташкил этилган ота-оналар йиғинида иштирок этилди.

Йиғилишда мактабдаги таълим-тарбия жараёнининг бугунги ҳолати, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш интизоми, билим сифатини ошириш, шунингдек, мактаб ва ота-оналар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, фарзандларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни турли салбий таъсирлардан асраш, китобхонлик маданиятини шакллантириш ҳамда замонавий билим ва кўникмаларни эгаллашда ота-оналарнинг ўрни ва масъулияти алоҳида таъкидланди.

Депутат томонидан таълим муассасасидаги шарт-шароитларни янада яхшилаш, ўқувчилар учун қулай муҳит яратиш, шунингдек, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Йиғилиш давомида ота-оналарнинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва мурожаатлари тингланди. Кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чора-тадбирлар кўриш ҳамда депутатлик назоратини кучайтиришга келишиб олинди.