Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Депутатлар ва доимий комиссия аъзолари қонун ҳужжатлари билан таништирилди
янв.21
**Депутат мурожаатни атрофлича ўрганди**
янв.21
📌 Аҳоли мурожаатлари – доимий эътиборда
янв.21
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масаласи муҳокама қилинди
янв.21
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди
янв.21
Депутат маҳалладаги ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди
янв.21
Кадрларни ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди 🏛
янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати А.Ахмедовнинг “Салор” МФЙда

Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати А.Ахмедовнинг “Салор” МФЙда бўлиб ўтган қабулида, махалла раиси Р.Умургазин ва ижтимоий ходим томонидан Амир Темур шоҳ кўчаси, 51-уйда яшовчи 1-гурух ногирони Анатольевнанинг хонадони таъмирталаблиги, ногиронлиги сабабли қабулга шахсан келмагани тўғрисида маълумот бериб, мурожаатчини уйига бориб учрашиш таклифини билдирганди.

Мазкур масалани жойида ўрганиш ва хал этиш мақсадида, депутат А.Ахмедов, махалла раиси Р.Умургазин, ижтимоий ходим иштирокида фуқаро Т.А.Чернованинг яшаш манзилига бориб, яшаш шароити, хонадон таъмирга мухтожлиги ўрганилди.

Депутат А.Ахмедов ўрганиши жараёнида Миробод тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори К.Рустамов билан боғланиб, масалани ечими юзасидан халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг навбатдаги сессияси мухокамасига таъмирлаш ишлари бўйича асосланган хужжатлар тўпламини тақдим этиши, таъмирлаш ишлари учун Кенгаш қарори билан туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармасига “Саховат ва кўмак”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” жамғармаларининг ҳар биридан маблағ ажратиш тўғрисида депутат билан биргаликдаги таклиф киритишини сўради.

Кенгаш ўз навбатида 24-апрелда бўлиб ўтадиган сессиясида ушбу масалани мухокама қилиб, Т.А.Чернованинг ва шу каби бошқа хонадонларни таъмирлаш ишларига маблағ йўналтирилиши тўғрисида ижобий қарор қабул қилишини мурожаатчи Т.А.Черновага хамда махалла раисига маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг2025-йил 30-январдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-17-сон Фармони ҳамда 2026-йил 5-февралдаги “2026-йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-49-сон Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергия самарадорлиги миллий агентлиги, Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлигининг қўшма қарори, Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг 2026-йил 11-мартдаги 01-13/402-сонли ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг 2026-йил 11-мартдаги 05/22/2138-сонли қўшма хати.

📌 Энди сессия қарори ва натижани кутамиз, бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг. 

Slide 1 of 5