Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди
янв.21
Депутатлар ва доимий комиссия аъзолари қонун ҳужжатлари билан таништирилди
янв.21
**Депутат мурожаатни атрофлича ўрганди**
янв.21
📌 Аҳоли мурожаатлари – доимий эътиборда
янв.21
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масаласи муҳокама қилинди
янв.21
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди
янв.21
Депутат маҳалладаги ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди
янв.21
Кадрларни ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди 🏛
янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
Хавфсизлик — бош мезон: Депутат аҳоли хавотирига сабаб бўлаётган қурилиш жойини ўрганди

Миробод туманидаги “Қорасув” МФЙ аҳолисидан келиб тушган мурожаат Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Б.Болтаева томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Муаммо нимада?

Маҳалла ҳудудида кўп йиллардан буён қурилиши тўхтаб қолган бино мавжуд. Энг ачинарлиси, объект атрофи белгиланган тартибда ўралмаган. Бу эса маҳалла аҳолиси, айниқса, ёш болаларнинг хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда.

Депутат таъсири:

Депутат Б.Болтаева дарҳол тугалланмаган қурилиш майдонига бориб, вазиятни кўздан кечирди ва қурилиш эгасини аҳоли шикояти юзасидан огоҳлантирди. Депутат Б.Болтаева агар хавфсизлик чоралари кўрилмаса, қурилиш меъёрлари бузилиши бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилишини қатъий маълум қилди.

Натижа:

Мулоқот якунида қурилиш эгаси маҳалла аҳолисининг талабларини инобатга олиб, 5 кун муддат ичида ҳудудни тўлиқ ўраб олиш ва хавфсизликни таъминлашга ваъда берди.

📌 Аҳоли осойишталиги ва хавфсизлиги доимий назоратимизда!

Slide 1 of 4