Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масаласи муҳокама қилинди
янв.21
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди
янв.21
Депутат маҳалладаги ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди
янв.21
Кадрларни ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди 🏛
янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
📌 Учрашув ва ўрганишлар олиб борилди
янв.21
Депутатлик одоби қоидалари ижроси таҳлил қилинди
янв.21
📌 Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
янв.21
📍 Ўрганиш ва назорат ишлари олиб борилди
ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИДА ИҚТИСОДИЙ ЎҚУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИДА ИҚТИСОДИЙ ЎҚУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Янгиқўрғон тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-21-сон Фармонида белгиланган устувор вазифалар, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш чора-тадбирларига бағишланган иқтисодий ўқув бўлиб ўтди.

Мазкур ўқув давомида 2026 йилга мўлжалланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга оширишга қаратилган давлат дастурининг асосий йўналишлари, шунингдек, соҳалар кесимида белгиланган вазифаларни ўз вақтида, сифатли ва самарали бажариш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбирда иштирок этган мутасадди ташкилотлар ва масъул раҳбарлар томонидан белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш, тизимли ишларни ташкил этиш ҳамда натижадорликни ошириш юзасидан амалий таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, тадбирда Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна иштирок этиб, Кенгаш олдида турган устувор вазифалар, жумладан, қабул қилинаётган қарорлар ижросини таъминлаш, депутатлик назоратини кучайтириш ва белгиланган вазифаларнинг ижросини сифатли таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Тадбир якунида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, юқори натижаларга эришиш ҳамда ҳар бир соҳада самарадорликни ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ва устувор йўналишлар белгилаб олинди.

Slide 1 of 1