Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш масаласи муҳокама қилинди
янв.21
Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
“Маҳалла лигаси” спорт мусобақаларига старт берилди
янв.21
Депутат маҳалладаги ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди
янв.21
Кадрларни ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди 🏛
янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
📌 Учрашув ва ўрганишлар олиб борилди
янв.21
Депутатлик одоби қоидалари ижроси таҳлил қилинди
янв.21
📌 Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
янв.21
📍 Ўрганиш ва назорат ишлари олиб борилди
Янгиқўрғон туман хокими, халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати А.Нажмиддинов қабулида аҳоли мурожаатлари кўриб чиқилди.

Янгиқўрғон туман хокими, халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати А.Нажмиддинов қабулида аҳоли мурожаатлари кўриб чиқилди.

Янгиқўрғон туман ҳокими,халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати А.Нажмиддиновнинг қабули бўлиб ўтди. Унда фуқаролар томонидан турли масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

Жумладан, фарзандига оталикни белгилаш ва гувоҳнома олиш, таълим контрактини тўлашда амалий ёрдам кўрсатиш, соғлигини тиклаш, кредит ажратиш, уй-жой билан таъминлаш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш учун молиявий кўмак олиш каби масалалар кўтарилди.

Шунингдек, ногиронлик гуруҳини белгилашда ёрдам бериш, уй-жой кадастри билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳам мурожаатлар тушди.

Қабул давомида ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди. Айрим масалалар жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этувчи мурожаатлар назоратга олинди.

Slide 1 of 7