Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
📌 Учрашув ва ўрганишлар олиб борилди
янв.21
Депутатлик одоби қоидалари ижроси таҳлил қилинди
янв.21
📌 Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
янв.21
📍 Ўрганиш ва назорат ишлари олиб борилди
янв.21
📍 Депутат ташаббуси билан Офтобру МФЙда йўллар асфальтлаштирилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
янв.21
Депутат назоратида
янв.21
Ўрганиш ишлари амалга оширилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА СЕМИНАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА СЕМИНАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашида ташкил этилган семинар давомида маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, депутатлик фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар таҳлилига алоҳида эътибор қаратилди.

Семинарда иштирок этганлар томонидан Янгиқўрғон туманида депутатлар томонидан амалга оширилган ишлар, аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар, шунингдек, доимий комиссиялар фаолияти ҳамда партия гуруҳларининг иш самарадорлиги юзасидан батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Жумладан, депутатлар томонидан жойларда олиб борилаётган ўрганишлар, ижтимоий соҳадаги муаммоларни бартараф этиш, инфратузилмани яхшилаш, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган ташаббуслар ва депутатлик сўровлари орқали ҳал этилган масалалар мисолида амалий натижалар таҳлил қилинди.

Шу билан бирга, семинар давомида доимий комиссиялар томонидан олиб борилаётган назорат-таҳлил ишлари, давлат дастурлари ижросини таъминлашдаги иштироки ҳамда партия гуруҳларининг Кенгаш фаолиятидаги ўрни ва аҳамияти алоҳида қайд этилди.

Тадбир доирасида иштирокчилар ўзаро тажриба алмашиб, маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш, депутатлик назоратини кучайтириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирдилар.

📌 Мазкур семинар маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини янада ривожлантириш, депутатлар фаоллигини ошириш ва аҳоли манфаатларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Slide 1 of 7