Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
📌 Учрашув ва ўрганишлар олиб борилди
янв.21
Депутатлик одоби қоидалари ижроси таҳлил қилинди
янв.21
📌 Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
янв.21
📍 Ўрганиш ва назорат ишлари олиб борилди
янв.21
📍 Депутат ташаббуси билан Офтобру МФЙда йўллар асфальтлаштирилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
янв.21
Депутат назоратида
янв.21
Ўрганиш ишлари амалга оширилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Садриддинов Маъруфжон Мухаммаджонович томонидан округ ҳудудида жойлашган мактабгача таълим муассасаси фаолияти ўрганилди.

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Садриддинов Маъруфжон Мухаммаджонович томонидан округ ҳудудида жойлашган мактабгача таълим муассасаси фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида муассасада мавжуд бир қатор муаммолар аниқланди. Хусусан, биноларда таъмирлаш ишларига эҳтиёж юқори эканлиги, айрим хоналарнинг жорий таъмирга муҳтожлиги қайд этилди. Шунингдек, муассасанинг моддий-техника базаси етарли даражада шаклланмагани, ўқув-тарбиявий жиҳозлар, мебель ва инвентарлар етишмаслиги аниқланди.

Бундан ташқари, болалар учун яратилган шарт-шароитларни янада яхшилаш, санитария-гигиена талабларини тўлиқ таъминлаш, иситиш тизими ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш бўйича ҳам камчиликлар мавжудлиги маълум бўлди.

Аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида тегишли ташкилот ва масъул идораларга депутатлик сўрови юбориш, муассасани босқичма-босқич таъмирлаш ҳамда моддий-техника таъминотини яхшилаш бўйича амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди

Slide 1 of 1