Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
📌 Ички йўлларни таъмирлаш ва сақлаш масалалари муҳокама қилинди
янв.21
📌 Учрашув ва ўрганишлар олиб борилди
янв.21
Депутатлик одоби қоидалари ижроси таҳлил қилинди
янв.21
📌 Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
янв.21
📍 Ўрганиш ва назорат ишлари олиб борилди
янв.21
📍 Депутат ташаббуси билан Офтобру МФЙда йўллар асфальтлаштирилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
янв.21
Депутат назоратида
янв.21
Ўрганиш ишлари амалга оширилди
янв.21
Депутат ҳудудларда
#Депутат фаолияти

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ депутати Аралов Латифжон томонидан Янгиқўрғон туманидаги 31-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Ташриф давомида мактабдаги таълим сифати, ўқувчиларнинг билим олиши учун яратилган имкониятлар, синф хоналари ва мавжуд инфратузилма ҳолати кўздан кечирилди. Шунингдек, мактабнинг спорт зали фаолияти ҳам атрофлича ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида спорт залидан самарали фойдаланиш, айниқса, уюшмаган ёшларни спортга кенг жалб этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шу асосда, белгиланган вақтларда спорт залида ёшлар учун спорт мусобақалари ва турли спорт тадбирларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Мазкур ташаббус ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда спортга бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилади. 

Slide 1 of 1