Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
SESSIYA QARORLARI IJROSINI O‘RGANISH BO‘YICHA ISHCHI GURUH TUZISH TAKLIFI BILDIRILDI
янв.21
YOSHLARNI QO‘LLAB-QUVVATLASH VA ULARNING MUAMMOLARINI HAL ETISH MASALALARI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
ELEKTR TA’MINOTINI YAXSHILASH MASALASI SESSIYADA KO‘TARILDI
янв.21
JAMG‘ARMA MABLAG‘LARINI YO‘NALTIRISH VA MAHALLIY BUDJET MABLAG‘LARINI AJRATISH MASALASI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
BANK PLASTIK KARTALARI BILAN BOG‘LIQ KIBERJINOYATLAR MUHOKAMA QILINDI
янв.21
ICHKI ISHLAR BO‘LIMINING HISOBOTI ESHITILDI
янв.21
TAKRORIY MUROJAATLAR: MUAMMOLAR SABABI VA ULARNING YECHIMI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
AHOLI MUROJAATLARI BILAN ISHLASH HOLATI YUZASIDAN AXBOROT BERILDI
янв.21
XALQ DEPUTATLARI SHO‘RCHI TUMANI KENGASHI VII CHAQIRIQ YIGIRMA TO‘RTINCHI SESSIYASI
янв.21
XALQ DEPUTATLARI SHO‘RCHI TUMANI KENGASHI VII CHAQIRIQ YIGIRMA TO‘RTINCHI SESSIYA ISHI BOSHLANDI
#JARAYON

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган «Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги» доирасида маҳалла ва овулларда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар ҳудудлар қиёфасини янада кўркамлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда аҳоли учун янада қулай ва шинам яшаш муҳитини шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Шу каби тадбирлар туманнинг «Саржал» овулида ҳам уюшқоқлик билан давом этмоқда. Туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Руслан Рўзиев овулда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларининг бориши билан танишди ва маҳалланинг  «еттилиги» ва фаоллари билан мулоқот ўтказилиб, ҳудудда тозалик ва ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларнинг даромад манбаларини кенгайтиришга қаратилган лойиҳаларни рўёбга чиқариш масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, бошқа долзарб масалалар билан ҳам манзилли ишлаш, фуқароларни қийнаётган ижтимоий муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр ва таклифлар муҳокама қилинди.

Slide 1 of 2