35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
«Обод» маҳалласидаги 50-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддиновнинг тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Учрашувда тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаат ва таклифларини билдирдилар.
Хусусан:
🔹 фаолиятни кенгайтириш учун имтиёзли кредит ажратиш;
🔹 чеварчилик цехи ташкил этиш мақсадида ер майдони ажратиш;
🔹 солиқ соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш масалалари кўтарилди.
Ҳар бир мурожаат мутасаддилар иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, уларни қонуний тартибда ҳал этиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва янги лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Slide 1 of 6