35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР МУАММОЛАРИГА АМАЛИЙ ЕЧИМ ИЗЛАНМОҚДА
ТАДБИРКОРЛАР МУАММОЛАРИГА АМАЛИЙ ЕЧИМ ИЗЛАНМОҚДА
Янгиқўрғон туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва янги даромад манбаларини яратишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Хусусан, «Қутлуғтол» маҳалласидаги 11-сонли умумтаълим мактабида туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашувда А.Нажмиддинов ўзи сайланган округ ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглади. Тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйиш ва кенгайтириш жараёнида дуч келаётган муаммоларини баён этдилар.
Ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, уларни амалий ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, тадбиркорларнинг мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланиш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ва қўшимча иш ўринларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Slide 1 of 8