35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

ҲАР БИР ОИЛА ДАРОМАДИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
ҲАР БИР ОИЛА ДАРОМАДИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
Янгиқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини кўпайтириш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ташкил этилган штабнинг навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович томонидан «Бирлик», «Янгибоғистон» ҳамда «Маданият» маҳаллаларида камбағал оилалар билан манзилли ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини яратиш бўйича амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.
Ҳар бир маҳалла ва оила кесимида аниқ натижага йўналтирилган ёндашувни кучайтириш, мавжуд имконият ва ресурслардан самарали фойдаланиш, аҳолига доимий даромад келтирадиган лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилиш якунида масъулларга эртанги кун учун ҳар бир йўналиш бўйича аниқ вазифалар юклатилди. Белгиланган топшириқлар ижросини қатъий назоратга олиш ҳамда ишларни амалий натижа асосида ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Slide 1 of 2