35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
Янгиқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги даромад манбаларини яратиш ҳамда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган очиқ мулоқотлар давом этмоқда.
Навбатдаги очиқ мулоқот «Бирлик» маҳалласида Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Аралов Латифжон ва туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р. Шомирзаев иштирокида ўтказилди.
Учрашувда «Ўзсаноатқурилишбанк», «Агробанк» ва «Халқ банки» вакиллари, мутасадди ташкилотлар масъуллари ҳамда маҳаллада фаолият юритаётган тадбиркорлар қатнашдилар.
Мулоқот давомида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, имтиёзли кредитлардан самарали фойдаланиш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбиркорларнинг фаолияти давомида учраётган муаммолари, таклиф ва ташаббуслари бевосита тингланди. Кўтарилган ҳар бир масалани қонуний ва ижобий ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилотлар ҳамда банк вакилларига тегишли вазифалар белгилаб берилди.
📌 Тадбиркорлар томонидан билдирилган мурожаатлар ижроси ва белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилиши назоратга олинди.