35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

МУРОЖААТЛАР БЎЙИЧА АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
МУРОЖААТЛАР БЎЙИЧА АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Аввалроқ «Сутлибулоқ» маҳалласида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг мурожаатлари асосида маҳалланинг «Гулзор» кўчасидаги 24 та хонадон ичимлик суви билан таъминланган эди.
Айни пайтда «Оқ олтин» кўчасида истиқомат қилувчи яна 40 та хонадонни марказлашган ичимлик суви тармоғига улаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов мазкур ҳудудда бўлиб, амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларининг боришини кўздан кечирди.
Масъулларга ишларни белгиланган талаблар асосида сифатли бажариш, аҳоли мурожаатларини инобатга олиш ҳамда объектни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, А. Нажмиддинов маҳалла «еттилиги» фаолияти учун қурилган янги бинонинг ҳолати билан ҳам танишди. Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш юзасидан масъулларга вазифалар белгиланди.
Амалга оширилаётган мазкур ишлар аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш, маҳаллада муносиб шароит яратиш ва фуқаролар турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган.
Slide 1 of 5