35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

ҒАЛЛА ЭКИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
ҒАЛЛА ЭКИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович иштирокида “Зархон қирмизи меваси” агрофирмаси ҳудудида фермер хўжаликлари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, 2027 йил ҳосили учун ғалла экиладиган майдонларда ер тайёрлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, саноатлашган боғзорларни ташкил этиш ва мавжуд боғларни янгилашга қаратилган ПФ–108-сонли Фармон ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.
Фермер хўжаликлари раҳбарларига ерларни белгиланган агротехник талаблар асосида тайёрлаш, шудгорлаш ва суғориш ишларини ўз муддатида бажариш, сув ва бошқа мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Шу каби йиғилишлар Поромон ва Ҳадикент маҳаллалари ҳудудида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида ҳам ўтказилди.
Айни кунларда туманимизда 2027 йил ҳосили учун ғалла экиладиган майдонларни тайёрлаш, ерларни шудгорлаш ва суғориш ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Slide 1 of 5