35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

ЭРТАГИ СЕССИЯГА ТАЙЁРГАРЛИК ВАЗИФАЛАРИ БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ
ЭРТАГИ СЕССИЯГА ТАЙЁРГАРЛИК ВАЗИФАЛАРИ БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна раҳбарлигида котибият мутахассислари иштирокида ишчи йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда эртага бўлиб ўтадиган Кенгаш сессиясига пухта тайёргарлик кўриш, кун тартибига киритилган масалалар бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш, қарор лойиҳаларини якуний таҳрирдан ўтказиш ҳамда депутатларга тегишли материалларни ўз вақтида етказиш вазифалари белгилаб олинди.
Шунингдек, сессия ўтказиладиган мажлислар залининг тайёрлиги, депутатлар ва таклиф этилган мутасаддилар иштирокини таъминлаш, овоз бериш ҳамда “E-Kengash” электрон тизими билан боғлиқ ташкилий-техник масалалар муҳокама қилинди.
Барча тайёргарлик ишларини сифатли ва белгиланган муддатда якунлаш юзасидан котибият мутахассисларига тегишли топшириқлар берилди.