ҚИЗИЛҚИЁҚ МАҲАЛЛАСИДАГИ МУАММО ЮЗАСИДАН ДЕПУТАТ СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
ҚИЗИЛҚИЁҚ МАҲАЛЛАСИДАГИ МУАММО ЮЗАСИДАН ДЕПУТАТ СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати томонидан Қизилқиёқ маҳалласида маиший чиқиндиларни ўз вақтида ва белгиланган тартибда олиб чиқиш масаласи юзасидан мутасадди ташкилотга депутат сўрови юборилди. Маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролардан келиб тушган мурожаатларга кўра, ҳудудда ҳосил бўлаётган маиший чиқиндиларни олиб чиқиш ишлари мунтазам йўлга қўйилмаган. Натижада айрим жойларда чиқиндилар тўпланиб, ҳудуднинг санитария ва ободонлаштириш ҳолатига салбий таъсир кўрсатмоқда ҳамда аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Депутат сўровида мавжуд муаммонинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, маиший чиқиндиларни белгиланган жадвал асосида ўз вақтида ва мунтазам олиб чиқиб кетилишини таъминлаш, шунингдек, масъул ташкилотлар томонидан зарур чораларни кўриш сўралди. Мазкур масала депутатлик назоратига олиниб, амалга оширилган ишлар ва кўрилган чоралар тўғрисида белгиланган тартибда ёзма маълумот тақдим этилиши белгиланди.