35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

ДЕПУТАТ ВА ТАШКИЛОТ ҲАМКОРЛИГИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
ДЕПУТАТ ВА ТАШКИЛОТ ҲАМКОРЛИГИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Тумандаги ижро органлари ва ташкилотларнинг устувор вазифалари ҳамда истиқболдаги фаолият йўналишларини белгилаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида туман ташкилотларига Кенгаш депутатлари бириктирилган.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда Янгиқўрғон тумани адлия бўлимига бириктирилган депутат Аралов Латифжон иштирокида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.
Учрашувда қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш, ҳуқуқий тарғибот ишларини кучайтириш, фуқаролар мурожаатларида кўтарилаётган масалаларни ўрганиш ва уларга қонуний ечим топиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, мавжуд муаммоларни депутатлик назорати асосида ўрганиш, тегишли таклифлар ишлаб чиқиш ва белгиланган вазифалар ижросини мунтазам назорат қилиб бориш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди.