35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ВА ЭКСПОРТ ҲАЖМИ ОШИРИЛАДИ
🍇 МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ВА ЭКСПОРТ ҲАЖМИ ОШИРИЛАДИ
Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович «Бунёдкор» кичик саноат зонасидаги мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари фаолияти билан танишди.
Жараёнда қора ғайнолини қуритиш, қайта ишлаш ва ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ишлари кўздан кечирилди.
Корхоналарнинг мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланиш, маҳсулот сифати ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, экспорт талабларига мувофиқ қадоқлаш ҳамда янги ташқи бозорларни топиш масалалари муҳокама қилинди.
Масъулларга ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Slide 1 of 7