35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

Баркамол маҳалласида замонавий коттежлар қуриш режалаштирилмоқда

Баркамол маҳалласида замонавий коттежлар қуриш режалаштирилмоқда
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Тошпўлатов Олимжон Йўлдашевич томонидан Баркамол маҳалласидаги “PERFECT FRUITS” МЧЖга қарашли ҳудудда намунавий лойиҳа асосида коттеж типидаги турар жойлар қуриш таклифи кўриб чиқилди.
📐 Бош режага мувофиқ, умумий 3 400 квадрат метр майдонда:
🔹 5 та замонавий коттеж қуриш;
🔹 ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;
🔹 ички йўлаклар ва зарур инфратузилмани ташкил этиш назарда тутилган.
Лойиҳада шаҳарсозлик талабларига риоя қилиш, ер майдонидан оқилона фойдаланиш ҳамда аҳоли учун қулай ва хавфсиз яшаш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилади.
✅ Ушбу ташаббус Баркамол маҳалласининг янада обод бўлиши ва замонавий турар жойлар барпо этилишига хизмат қилади.

Slide 1 of 1