35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

ЙЎЛ МАДАНИЯТИ — ХАВФСИЗ ҲАЁТ ВА ХОТИРЖАМЛИК КАФОЛАТИ

ЙЎЛ МАДАНИЯТИ — ХАВФСИЗ ҲАЁТ ВА ХОТИРЖАМЛИК КАФОЛАТИ
«Йўл маданияти — хавфсиз ҳаёт кафолати!» акцияси доирасида Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Рустамжон Миразимов «FOXFORD» ўқув марказида ёшлар билан учрашди.
Учрашувда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш, йўлларда эҳтиёткор бўлиш, пиёда ва ҳайдовчиларнинг шахсий масъулиятини ошириш масалалари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, йўл маданияти ҳар бир инсоннинг ҳаёти ва саломатлигини асраш, турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда жамият осойишталигини таъминлашнинг муҳим кафолати экани таъкидланди.
✅ Йўл қоидаларига риоя қилиш — ўзимиз ва ўзгалар ҳаётига ҳурмат белгисидир!

Slide 1 of 2