Давлатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Янгиқўрғон тумани маҳаллаларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Ушбу жараёнларда Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутатлари ўз сайлов округларида фаол иштирок этиб, амалга оширилаётган ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганмоқда. Депутатлар томонидан кўча ва йўлаклар, ариқ-зовурлар, йўл четлари ҳамда жамоат жойларининг санитария ҳолати кўздан кечирилиб, ҳудудларни тартибга келтириш, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш юзасидан тегишли тавсиялар берилмоқда. Шунингдек, депутатлар маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамжиҳатликда ҳудудларни янада озода, обод ва кўркам масканга айлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда. 🤝 Депутатлар ташаббуси ва жамоатчилик ҳамжиҳатлиги — обод ва фаровон маҳалла гарови!