35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДЕПУТАТ ЭЪТИБОРИДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Абдуллаев Хуснимухаммад Нурмухаммедович томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллада фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида маҳалла еттилиги вакиллари иштирокида фуқароларни қийнаб келаётган масалалар жойига чиққан ҳолда кўриб чиқилди, уларнинг таклиф ва муаммолари тингланди.
Аниқланган масалаларни ҳал этиш юзасидан мутасаддилар билан ҳамкорликда тегишли чора-тадбирларни белгилаш ҳамда мурожаатлар ижросини назоратга олиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
✅ Аҳоли мурожаатларини манзилли ўрганиш ва уларга амалий ечим топиш депутатлик фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.