35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

“ОҚТЕПА” МАҲАЛЛАСИДА ПФ–209-СОНЛИ ФАРМОН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
“ОҚТЕПА” МАҲАЛЛАСИДА ПФ–209-СОНЛИ ФАРМОН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири, 6-Поромон сайлов округи депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна сайлов округи ҳудудидаги “Оқтепа” маҳалласида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–209-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижросини ўрганди.
Ўрганиш жараёнида маҳалла еттилиги фаолияти, аҳоли билан манзилли ишлаш, хонадонлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни ўрганиш, фуқароларнинг муаммо ва мурожаатларини аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, маҳалла масъуллари билан аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар даромадини ошириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд муаммоларни “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўрганиш якунида аниқланган масалаларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш, аҳоли мурожаатларига ўз вақтида ва амалий ечим топиш бўйича зарур тавсиялар берилди.