35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

ТАКРОРИЙ ЭКИН ВА АГРАР СОҲАДАГИ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

ТАКРОРИЙ ЭКИН ВА АГРАР СОҲАДАГИ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович бошчилигида «Жўра Охунов Шарқ Юлдузи» агрофирмаси ҳудудида такрорий экин экиш ишларини жадаллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалигидаги долзарб вазифаларга бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда ер майдонларидан самарали фойдаланиш, такрорий экинларни белгиланган муддатларда экиш, суғориш тизимини тўғри ташкил этиш, агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш, мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Масъулларга мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш, ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш ва белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Шунингдек, туман ҳокими «Ҳамза Радивон» фермер хўжалигида бўлиб, такрорий экин экиш бўйича олиб борилаётган амалий ишлар билан танишди.
Дала майдонларидаги ишлар кўздан кечирилиб, экинларни сифатли парваришлаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ҳосилдорликни ошириш ва мўл ҳосил етиштириш юзасидан зарур тавсия ҳамда кўрсатмалар берилди.

Slide 1 of 2