35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши — депутат назоратида

Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилиши — депутат назоратида

Халқ депутатлари Конимех туман Кенгашининг Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан сайланган 9-«Жайхун» сайлов округи депутати Динара Кенжеева депутатлик назорати доирасида ўз сайлов округи ҳудудида жойлашган 6-сонли оилавий шифокорлик пунктида аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий хизмат сифати, тиббий хизматларнинг ташкил этилиши ҳамда мавжуд муаммолар юзасидан аҳоли вакиллари билан мулоқотда бўлди.
Мулоқот давомида фуқароларнинг тиббий хизматдан фойдаланиш, шифокорлар қабули, дори-дармон таъминоти, профилактик тиббий кўриклар ҳамда тиббиёт муассасаси фаолиятига оид таклиф ва мурожаатлари тингланди.

Билдирилган таклиф ва мурожаатлар асосида мавжуд масалаларни ҳал этиш, тиббий хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда аҳолига қулай ва самарали тиббий хизмат кўрсатишни таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаш бўйича масъулларга таклиф ва тавсиялар берилди.

Slide 1 of 1