35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

Халқ депутатлари Конимех тумани Кенгаши депутати давлат хизматлари кўрсатилиши билан танишди

Халқ депутатлари Конимех тумани Кенгаши депутати давлат хизматлари кўрсатилиши билан танишди

Халқ депутатлари Конимех тумани Кенгашининг МТДПдан сайланган депутати Перизат Мингтаева тумандаги Давлат хизматлари марказида бўлиб, болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартиби билан танишди.

Ўрганиш давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли қарори билан тасдиқланган «Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти» ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.

Ўрганиш жараёнида Халқ депутатлари Конимех тумани Кенгаши раиси А.Худайбердиев ҳам иштирок этди. Масъуллар томонидан мазкур давлат хизмати кўрсатиш тартиби, мурожаатларни қабул қилиш, электрон навбат шакллантириш, аризаларни кўриб чиқиш муддатлари ҳамда аҳолига яратилаётган қулайликлар хусусида атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, давлат хизматлари сифатини янада ошириш, аҳолига кўрсатилаётган хизматларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Slide 1 of 2