35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

24-«Ангидон» сайлов округи депутати Рахмонбердиев Азизбек Зарифович Бахшижар маҳалласида

Учрашув давомида депутат томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, аҳоли фаровонлигини ошириш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, депутатлик фаолияти доирасида амалга оширилган ишлар, сайловчилар томонидан илгари сурилган таклиф ва мурожаатлар ижроси юзасидан ҳисобот тақдим этилди.

Мулоқот жараёнида фуқароларни қийнаётган долзарб масалалар, жумладан, коммунал хизматлар сифати, йўл ва инфратузилма ҳолати, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя ва тиббий хизматлардан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинди. Сайловчилар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар диққат билан тингланиб, уларнинг ҳар бири юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.

Учрашув давомида келиб тушган мурожаатларнинг бир қисми жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар эса назоратга олиниб, уларнинг ижобий ечимини таъминлаш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб борилиши белгиланди.

Мазкур учрашув аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш, фуқароларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш, ҳудуддаги мавжуд муаммоларга ечим топиш ҳамда депутатлик назорати самарадорлигини янада оширишга хизмат қилди.

Slide 1 of 2