Янгиликлар

ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ САМАРАДОРЛИГИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Мирзалиев Ҳабибулло Авазбекович томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллада хотин-қизлар фаолининг иш фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида маҳаллада хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб этиш ҳамда муаммоли оилалар билан манзилли ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, хотин-қизларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган фуқароларга амалий кўмак бериш ва мавжуд муаммоларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш юзасидан тавсиялар берилди.
Аниқланган масалаларни бартараф этиш ва уларнинг ижросини депутатлик назорати асосида кузатиб бориш белгиланди.