Янгиликлар

Ёшлар такчии аолити ўганиди

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Алимирзаев Шоҳрух томонидан Янгиқўрғон туманидаги Нов маҳалласида ёшлар етакчисининг фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида маҳалладаги ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка йўналтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спорт ва маданий тадбирларга жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, ёшларнинг муаммо ва таклифларини аниқлаш, ижтимоий кўмакка муҳтож ёшлар билан манзилли ишлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган масалаларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва белгиланган вазифалар ижросини назорат қилиб бориш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.