Янгиликлар

#Депутат фаолияти

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 2-Намуна сайлов округи депутати Абдуллаев Хуснимухаммад Нурмухаммедович ҳамда туман Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна сайлов округи ҳудудида бўлиб, дорихоналар фаолияти билан танишдилар.
Ўрганиш жараёнида «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларининг ижроси, аҳолини сифатли ва хавфсиз дори воситалари билан таъминлаш, дори-дармонларни сақлаш ва сотиш қоидаларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, масъулларга қонунчилик талабларига қатъий амал қилиш, аҳолига сифатли фармацевтика хизматларини кўрсатиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 1