Янгиликлар

Deputat faoliyatidan

Халқ депутатлари Конимех туман Кенгашининг 18-Кендала сайлов округидан сайланган депутати Эркин Жанхўжаев туман ҳудудидаги қабристонлар, зиёратгоҳлар ва муқаддас қадамжоларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларининг ҳолатини ўрганди.

Ўрганишлар туман Ободонлаштириш бошқармаси, Маҳаллалар уюшмаси ҳамда диний соҳа вакилларидан иборат ишчи гуруҳ иштирокида, «Адолат» СДП Навоий вилоят Кенгашининг иш режаси асосида ташкил этилди. Унда партия Навоий вилоят Кенгаши раиси Мансуржон Хамидов ҳам иштирок этиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Ўрганишлар давомида қабристонлар ва зиёратгоҳларнинг санитария ҳолати, ободонлаштириш ишларининг сифати, ҳудудларнинг инфратузилмаси ҳамда зиёратчилар учун яратилган шарт-шароитлар атрофлича кўздан кечирилди.

Ўрганиш якунлари бўйича ҳар бир қабристон кесимида таҳлилий маълумотлар тайёрланди. Аниқланган камчиликларни босқичма-босқич бартараф этиш, зиёратгоҳлар инфратузилмасини янада яхшилаш ҳамда зарур чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан тегишли таклифларни вилоят ҳокимлигига киритиш белгиланди.

Slide 1 of 2