Янгиликлар

ДОРИХОНАДА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ

ДОРИХОНАДА ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич томонидан сайлов округи ҳудудида жойлашган дорихона фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги 399-сонли Қонуни талабларининг ижроси, аҳолига сифатли ва хавфсиз дори воситаларини етказиб бериш ҳолати, дориларни сақлаш шарт-шароитлари ҳамда фармацевтик хизмат кўрсатиш сифатига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, дори воситаларининг яроқлилик муддати, белгиланган ҳароратда сақланиши, зарур сертификат ва ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати кўриб чиқилди.
Ўрганиш якунлари бўйича дорихона масъулларига қонунчилик талабларига қатъий риоя қилиш ва аҳолига сифатли фармацевтик хизмат кўрсатиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Slide 1 of 2