Янгиликлар

МАҲАЛЛАДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

МАҲАЛЛАДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Аралов Латифжон томонидан сайлов округи ҳудудида жойлашган маҳаллада ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида маҳалла хотин-қизлар фаолининг иш фаолияти, ҳудуддаги хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда тадбиркорликка жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, «Аёллар дафтари»га киритилган фуқаролар билан манзилли ишлаш, оилавий келишмовчиликларнинг олдини олиш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.