Янгиликлар

Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш ҳолати ўрганилди

Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш ҳолати ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Алимирзаев Шоҳрух томонидан Янгиқўрғон тумани кўп қаватли уйларни бошқарув сервис ташкилоти фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш давомида ташкилот томонидан кўп қаватли уйларда олиб борилаётган ишлар, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати, ҳудудлардаги ободонлаштириш, тозалик, таъмирлаш ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати кўриб чиқилди.
Шунингдек, аҳоли томонидан билдирилган мурожаатлар ва мавжуд муаммолар масъуллар иштирокида муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Ўрганиш натижалари бўйича аниқланган масалалар юзасидан масъул ташкилотларга амалий чоралар кўриш вазифаси белгиланди.