Янгиликлар

ДЕПУТАТ НАЗОРАТИ

Халқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгаши депутати Мамадалиев Воситбек Абдурашидович ҳудудларда тозаликни таъминлаш ва экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида, аҳолига хизмат кўрсатувчи «Анд Обод» МЧЖ раҳбари билан ҳамкорликда ўрганиш ўтказди.

Учрашув ва ўрганишлар давомида кейинги пайтларда аҳоли пунктларидан маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетишда юзага келаётган техник ва ташкилий муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

Депутат ва тадбиркор ҳамкорлигида мазкур камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш, чиқинди ташиш техникаларининг ҳаракат жадвалига қатъий риоя қилинишини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Slide 1 of 2