Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
FUQAROLAR MUROJAATLARI – E'TIBOR MARKAZIDA
янв.21
MUSTAQILLIK MAHALLASIDA XOTIN-QIZLAR FAOLI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
HOKIM YORDAMCHISI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
MAHALLA YETTILIGI BILAN AMALIY MULOQOT: USTUVOR VAZIFALAR BELGILAB OLINDI
янв.21
ADLIYA BO‘LIMINING YARIM YILLIK AXBOROTI DOIMIY KOMISSIYADA KO‘RIB CHIQILDI
янв.21
MOLIYA VA IQTISODIYOT BO‘LIMI XODIMLARIGA QONUN MAZMUN-MOHIYATI TUSHUNTIRILDI
янв.21
MAHALLAGA BIRIKTIRILGAN TIJORAT BANKI VAKILI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
KO‘CHABOSHILARI BILAN UCHRASHUVDA QONUN MAZMUN-MOHIYATI TUSHUNTIRILDI VA FUQAROLAR FIKRLARI O‘RGANILDI
янв.21
HOKIM YORDAMCHISI FAOLIYATI O‘RGANILDI
янв.21
SO‘FI MAHALLASIDA SAYYOR QABUL O‘TKAZILDI
«ОҒИР МАҲАЛЛА»ДАН ОБОД МАҲАЛЛА САРИ
«ОҒИР МАҲАЛЛА»ДАН ОБОД МАҲАЛЛА САРИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ–49-сонли қарорига мувофиқ, жорий йилда «Оғир маҳалла» сифатида танлаб олинган Янгиқўрғон туманидаги «Қутлуқтол» маҳалла фуқаролар йиғини инфратузилмасини яхшилаш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириш белгиланган.
Лойиҳа доирасида аҳоли ва тадбиркорлар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
🔹 1 та тик қудуқ қазиш;
🔹 1,9 километр ички ариқларни бетонлаш;
🔹 2 та трансформатор пунктини ўрнатиш;
🔹 3,3 километр ички йўлларни асфальтлаш ишлари амалга оширилади.
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович ўзи сайланган сайлов округи ҳудудидаги «Қутлуқтол» маҳалласида бўлиб, маҳалла аҳолиси ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказди.
Йиғилишда маҳаллада амалга оширилиши режалаштирилган қурилиш, ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш ишларининг кўлами ҳамда аҳамияти ҳақида батафсил тушунтириш берилди.
Шунингдек, маҳалла ҳудудида тозалик ва ободликни таъминлаш, кўчалар ва хонадонлар атрофини тартибга келтириш ишларига аҳоли вакилларини фаол жалб этиш, белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз муддатида бажариш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Амалга ошириладиган мазкур ишлар «Қутлуқтол» маҳалласининг қиёфасини тубдан яхшилаш, аҳоли турмуш шароитини юксалтириш ҳамда ҳудудни обод ва замонавий маҳаллага айлантиришга хизмат қилади.
Slide 1 of 3