Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

ДЕПУТАТ ВА “МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ҲАМКОРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ
ДЕПУТАТ ВА “МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ҲАМКОРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ
Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳолининг муаммо ва эҳтиёжларини ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларни самарали ҳал этишда маҳаллий Кенгаш депутатларининг “маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Янгиқўрғон тумани Гулшан маҳалласида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Сидиқов Дилшод Ҳасанбоевич томонидан маҳалладаги мавжуд ҳолат, аҳоли мурожаатлари, ижтимоий соҳа объектлари, инфратузилма масалалари ҳамда “маҳалла еттилиги” фаолияти билан боғлиқ ишлар таҳлил қилинди.
Депутат маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва бошқа масъуллар билан суҳбатлашиб, ҳудудда аҳолини қийнаб келаётган масалаларни жойида ўрганди.
Айниқса, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар билан ишлаш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш якунида аниқланган масалаларни тегишли масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш, депутатлик назоратини кучайтириш ҳамда маҳалла фаоллари билан тизимли ишларни давом эттириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
Slide 1 of 1