Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

РЕПРОДУКТИВ САЛОМАТЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

РЕПРОДУКТИВ САЛОМАТЛИКНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Сидиқов Дилшод Хасанбоевич томонидан сайлов округида жойлашган қишлоқ врачлик пунктида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 11 мартдаги ЎРҚ–528-сонли Қонуни ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолати таҳлил қилинди.
Хусусан, ҚВПда аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий хизмат сифати, хотин-қизлар, ёш оилалар ва ўсмирлар ўртасида репродуктив саломатлик бўйича профилактик тушунтириш ишлари, тиббий кўрикларни ўз вақтида ташкил этиш ҳамда соғлом оила муҳитини шакллантириш борасидаги ишлар ўрганилди.
Шунингдек, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ҳомиладор аёллар саломатлигини доимий назоратга олиш, тиббий маслаҳатлар бериш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш жараёнида ҚВПда фуқаролар учун яратилган шароитлар, тиббий ходимлар фаолияти, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари ҳам муҳокама қилинди.
Депутат томонидан аниқланган масалалар юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди. Қонун ижросини таъминлаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда тиббий хизматлар сифатини ошириш борасидаги ишлар депутатлик назоратида бўлиши таъкидланди.

Slide 1 of 1