Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

МАҲАЛЛАДА ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

МАҲАЛЛАДА ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Сидиқов Дилшод Хасанбоевич ҳамда туман Кенгаши мутахассиси Ходжаева Басида Боғ маҳалласида бўлиб, маҳалла ёшлар етакчиси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўргандилар.
Ўрганиш давомида маҳаллада ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт, маданият, касб-ҳунар ва тадбиркорликка жалб қилиш, бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий фаоллигини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, ёшлар етакчиси томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, ёшлар билан манзилли ишлаш, муаммоли ёшлар ҳолатини ўрганиш ва уларга амалий кўмак кўрсатиш масалалари юзасидан суҳбат ўтказилди.
Ўрганиш якунида ёшлар билан ишлаш самарадорлигини янада ошириш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд муаммоларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш бўйича тавсиялар берилди.