Халқ депутатлари Пахтаобод тумани Кенгашининг 2026 йил 11 февралдаги VII-16-16-1-25-K/26-сонли қарори билан тумандаги 4 та маҳалла “Оғир” деб топилиб, маҳаллалар ихтисослашувини чуқурлаштиришга қаратилган Манзилли дастур тасдиқланган эди.
Манзилли дастур доирасида “Шувоқзор-Бойкечик” маҳалласида ҳам муҳим ишлар амалга оширилиши белгиланган.
Мазкур дастур ижросини назорат қилиш мақсадида, туман Кенгаши котибияти мудири А. Мадумаров ва бош мутахассис И. Юсуповлар томонидан “Шувоқзор-Бойкечик” маҳалла фуқаролар йиғинида айни пайтда амалга оширилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари жойига чиққан ҳолда ўрганилди.