Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
MAHALLADA OILALARNI KAMBAG‘ALLIKDAN CHIQARISH VA AHOLI BANDLIGINI TA’MINLASH BORASIDAGI ISHLAR O‘RGANILDI
янв.21
PARKENT TUMAN KENGASHINING NAVBATDAGI SESSIYASI O‘TKAZILDI
янв.21
MAKTABDA YONG‘IN XAVFSIZLIGINI TA’MINLASH CHORALARI O‘RGANILDI
янв.21
DAVLAT XIZMATLARI MARKAZIDA AHOLIGA KO‘RSATILAYOTGAN XIZMATLAR SIFATI O‘RGANILDI
янв.21
CHIQINDILARNI O‘Z VAQTIDA OLIB CHIQISH HOLATI JOYIGA CHIQIB O‘RGANILDI
янв.21
“QO‘SHCHINOR” BOG‘IDAGI “YOSHLAR MARKAZI” QURILISHI JAMOATCHILIK NAZORATI ASOSIDA O‘RGANILDI
янв.21
FHDYO bo‘limida fuqarolarga xizmat ko‘rsatish holati o‘rganildi
янв.21
XALQ DEPUTATLARI PARKENT TUMAN KENGASHI VA “MADAD” NNT: AHOLI HUQUQIY MANFAATLARI YO‘LIDA HAMKORLIK
янв.21
QONUN IJROSI DEPUTATLIK NAZORATI DOIRASIDA O‘RGANILDI
янв.21
AHOLINING IJTIMOIY EHTIYOJMAND TOIFALARIGA KO‘RSATILAYOTGAN XIZMATLAR SIFATI O‘RGANILDI
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА ШТАБ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА ШТАБ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Янгиқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, хонадонлар даромадини ошириш ҳамда эҳтиёжманд оилаларни манзилли қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов бошчилигида мазкур йўналишда ташкил этилган штаб фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида штаб томонидан:
🔹 камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш;
🔹 ишсиз фуқароларни доимий ва мавсумий иш ўринларига жойлаштириш;
🔹 эҳтиёжманд оилаларнинг муаммоларини хонадонбай ўрганиш;
🔹 фуқароларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка йўналтириш;
🔹 оилаларнинг барқарор даромад манбаларини шакллантириш;
🔹 белгиланган вазифалар ҳамда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, ҳар бир маҳалла ва масъул кесимидаги натижалар муҳокама қилиниб, мавжуд муаммолар, сусткашликка йўл қўйилаётган йўналишлар ҳамда уларни бартараф этиш чоралари белгилаб олинди.
Туман ҳокими амалга оширилаётган ишларда формал ёндашувга йўл қўймаслик, ҳар бир фуқаронинг имконияти ва эҳтиёжини алоҳида ўрганиш, кўрсатилаётган кўмакни аниқ натижага — бандлик, доимий даромад ва оила фаровонлигини таъминлашга йўналтириш зарурлигини таъкидлади.
Масъулларга аҳоли билан манзилли ишлашни янада кучайтириш, ишсиз ва даромади паст оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш, белгиланган вазифалар ижросини қатъий назорат қилиш ҳамда амалий натижадорликни ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Slide 1 of 2