35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
DEPUTATLIK NAZORATI DOIRASIDA MAHALLA YOSHLAR YETAKCHISI FAOLIYATI O‘RGANILDI.
янв.21
MAKTABNING KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK HOLATI VA O‘QUVCHILAR UCHUN YARATILGAN SHAROITLAR O‘RGANILDI.
янв.21
KENGASH ISH REJASI DOIRASIDA DAVLAT XIZMATLARI MARKAZIDA AHOLIGA KO‘RSATILAYOTGAN XIZMATLAR SIFATI O‘RGANILDI.
янв.21
MAHALLADA IJTIMOIY XIZMATLAR KO‘RSATISH, OILALARNI KAMBAG‘ALLIKDAN CHIQARISH VA AHOLI BANDLIGINI TA’MINLASH BORASIDAGI ISHLAR O‘RGANILDI.
янв.21
MAKTAB KUTUBXONASINING FAOLIYATI, KITOB FONDI VA O‘QUVCHILARNING KITOBXONLIKKА JALB ETILISHI O‘RGANILDI.
янв.21
HOKIM YORDAMCHILARI TOMONIDAN AMALGA OSHIRILAYOTGAN ISHLAR SAMARADORLIGI, XUSUSAN AHOLINI KAMBAG’ALLIKDAN CHIQARISH ISHLARI O‘RGANILDI.
янв.21
“BO‘STON” MFYDA DAVLAT XIZMATLARINI KO‘RSATUVCHI INFOKIOSKA TOMONIDAN AHOLIGA KO‘RSATILAYOTGAN XIZMATLAR SIFATI O‘RGANILDI.
янв.21
IJTIMOIY SOHA OBYEKTINING KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK HOLATI O‘RGANILDI.
янв.21
DEPUTATLARGA BIRIKTIRILGAN MAHALLALARDA “IJTIMOIY REYESTR”GA KIRITILGAN OILALAR BILAN ISHLASH MASALALARI MUHOKAMA QILINDI.
янв.21
NOGIRONLIGI MAVJUD SHAXSLARGA DAVLAT TOMONIDAN BERILGAN IMTIYOZLARNING TO‘G’RI QO‘LLANILISHI HAMDA “NOGIRONLIGI BO‘LGAN SHAXSLARNING HUQUQLARI TO‘G’RISIDA”GI QONUN IJROSI O‘RGANILDI.
ОЛИС ҲУДУД МАКТАБИДА ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМ
ОЛИС ҲУДУД МАКТАБИДА ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМ
Бугун Янгиқўрғон туманининг олис ҳудудларидан бири — Нов маҳалласида қўшалоқ байрам шодиёнаси ҳукм сурди.
2 сентябрь — Билимлар куни муносабати билан таълим қирғиз тилида олиб бориладиган 56-сонли умумтаълим мактабида тантанали тадбир ўтказилди. Шу куни кенг кўламли бунёдкорлик ва таъмирлаш ишларидан сўнг янгиланган таълим маскани фойдаланишга топширилди.
Лойиҳа доирасида 3,2 миллиард сўм маблағ эвазига мактабнинг мавжуд 80 ўринли биноси тўлиқ мукаммал таъмирланди. Шунингдек, ўқувчиларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун барча зарур шароитларга эга замонавий спорт зали барпо этилди.
Айни пайтда мактабда 116 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Янгиланган таълим маскани замонавий қиёфа касб этиб, ўқувчилар учун қулай ва муносиб таълим олиш муҳити яратилди.
Тантанали тадбирда туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов иштирок этиб, мактабнинг педагогик жамоаси, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини Билимлар куни ҳамда янгиланган таълим масканининг фойдаланишга топширилиши билан самимий муборакбод этди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Билимлар куни муносабати билан йўллаган табриги тадбир иштирокчиларига ўқиб эшиттирилди.
Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизнинг энг олис ҳудудларида ҳам таълим сифатини ошириш, мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ёшлар учун замонавий шароитлар яратишга қаратилаётган юксак эътибор бугун ўзининг амалий натижаларини бермоқда.
Янгиланган таълим маскани ўқувчиларнинг пухта билим олиши, иқтидор ва қобилиятини рўёбга чиқариши ҳамда келажакда Ватанимизга муносиб фарзандлар бўлиб камол топишига хизмат қилади.
Slide 1 of 5