35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
MAHALLADAGI YOSHLAR YETAKCHISI TOMONIDAN AMALGA OSHIRILAYOTGAN TADBIRLAR SAMARADORLIGI, YOSHLAR BANDLIGI O‘RGANILDI.
янв.21
AHOLI BANDLIGINI TA’MINLASH MASALALARI “MAHALLA YETTILIGI” BILAN MUHOKAMA QILINDI.
янв.21
MAHALLADAGI IJTIMOIY XODIM FAOLIYATI DEPUTATLIK NAZORATI DOIRASIDA O‘RGANILDI.
янв.21
BIRIKTIRILGAN TASHKILOT FAOLIYATI VA QONUN IJROSI DEPUTATLIK NAZORATI DOIRASIDA O‘RGANILDI.
янв.21
HOKIM YORDAMCHILARI TOMONIDAN AMALGA OSHIRILAYOTGAN ISHLAR SAMARADORLIGI, XUSUSAN AHOLINI KAMBAG‘ALLIKDAN CHIQARISH ISHLARI O‘RGANILDI.
янв.21
DOIMIY KOMISSIYA RAISI TOMONIDAN KENGASH ISH REJASI IJROSI DOIRASIDA DEHQON BOZORIDA JAMOATCHILIK NAZORATI O‘TKAZILDI.
янв.21
KENGASH ISH REJASI IJROSI DOIRASIDA CHIQINDILARNI O‘Z VAQTIDA OLIB CHIQISH HOLATI VA “CHIQINDILAR TO‘G‘RISIDA”GI QONUN IJROSI O‘RGANILDI.
янв.21
MAHALLALARDA AHOLI VA BOLALAR UCHUN SPORT INSHOOTLARI, UMUMTA’LIM MAKTABLARI SPORT ZALLARI VA ULARDAGI SPORT ANJOMLARI MAVJUDLIGI, ULARNING JIHOZLARI HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
KENGASH ISH REJASI IJROSI DOIRASIDA AHOLIGA O‘Z VAQTIDA VA SIFATLI TIBBIY YORDAM KO‘RSATILISHI HOLATI HAMDA QONUN IJROSI O‘RGANILDI.
янв.21
HUDUDDAGI KUTUBXONALAR HOLATI O‘RGANILDI.
Депутат томонидан “Ташаббусли бюджет” жараёнида ғолиб бўлмаган лойиҳалар ўрганилди

#4 - Қорақалпоғистон сайлов округи
#O‘zLIDEP_partiyasi

Депутат томонидан “Ташаббусли бюджет” жараёнида ғолиб бўлмаган лойиҳалар ўрганилди

4-сонли Қорақалпоғистон сайлов округидан сайланган Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Б.Алдамуратов ва Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгаши котибияти мудири М.Зарикеев билан биргаликда Чимбой тумани “Кенес” овул фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашиб, у ерда “Ташаббусли бюджет” жараёнида иштирок этган, бироқ овоз бериш якунларига кўра ғолиб деб топилмаган лойиҳаларнинг ҳолати атрофлича ўрганди.
Ўрганишлар давомида, аввало, мазкур лойиҳаларнинг ҳудуд аҳолиси ҳаётидаги аҳамияти, уларнинг долзарблиги ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этишдаги ўрни таҳлил қилинди. Хусусан, аҳолини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун зарур шароитлар яратиш каби йўналишидаги лойиҳага алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, лойиҳа учун берилган овозлар сони, аҳолининг мазкур ташаббусларни қўллаб-қувватлаш даражаси, лойиҳани амалга оширишдан кўзланган мақсад ҳамда унинг ҳудуд ривожи ва фуқароларнинг кундалик ҳаётига кўрсатадиган ижобий таъсири ўрганилди.
Депутат аҳоли ва маҳалла фаоллари билан мулоқот қилиб, ташаббусли бюджет жараёнида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасида ҳам фуқаролар учун жуда муҳим ва долзарб масалалар мавжудлигини қайд этди. Фуқароларнинг фикр ва таклифлари тингланиб, энг аввало кенг аҳоли манфаатларига хизмат қиладиган, ҳудуддаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган лойиҳаларга устувор аҳамият берилди.

Маълумки, 2026 йилдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” жараёнларида янги имкониятлар жорий қилиниб, ғолиб бўлмаган, аммо аҳоли учун муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни депутатлар ташаббуси асосида қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш механизми белгиланган. Бу эса овоз бериш жараёнида ғолиб бўлмаган бўлса-да, кўпчилик аҳоли томонидан қўллаб-қувватланган долзарб ташаббусларни амалга ошириш учун қўшимча имконият яратади.
Ўрганиш якунлари асосида аҳоли эҳтиёжларига энг мос, ижтимоий аҳамияти юқори ва ҳудуд ривожига бевосита таъсир кўрсатадиган лойиҳалар саралаб олинди. Уларни белгиланган тартибда қўллаб-қувватлаш ва амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Бундай ўрганишлардан асосий мақсад — фуқаролар томонидан билдирилган ҳар бир ташаббусга эътибор қаратиш, аҳолининг ҳақиқий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда муҳим лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга кўмаклашишдан иборат.

Slide 1 of 3