Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
CHIQINDILARNI O‘Z VAQTIDA OLIB CHIQISH HOLATI JOYIGA CHIQIB O‘RGANILDI
янв.21
“QO‘SHCHINOR” BOG‘IDAGI “YOSHLAR MARKAZI” QURILISHI JAMOATCHILIK NAZORATI ASOSIDA O‘RGANILDI
янв.21
FHDYO bo‘limida fuqarolarga xizmat ko‘rsatish holati o‘rganildi
янв.21
XALQ DEPUTATLARI PARKENT TUMAN KENGASHI VA “MADAD” NNT: AHOLI HUQUQIY MANFAATLARI YO‘LIDA HAMKORLIK
янв.21
QONUN IJROSI DEPUTATLIK NAZORATI DOIRASIDA O‘RGANILDI
янв.21
AHOLINING IJTIMOIY EHTIYOJMAND TOIFALARIGA KO‘RSATILAYOTGAN XIZMATLAR SIFATI O‘RGANILDI
янв.21
AHOLI BILAN OCHIQ MULOQOT: MUAMMOLAR TINGLANIB, YECHIMLAR BELGILANDI
янв.21
DAVLAT XIZMATLARINI KO‘RSATUVCHI INFOKIOSK YORDAMIDA AHOLIGA YARATILGAN IMKONIYATLAR O‘RGANILDI
янв.21
OILALARGA IJTIMOIY NAFAQALAR VA MODDIY YORDAM TAYINLASH VA TO‘LASH HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
DOIMIY KOMISSIYALAR FAOLIYATIDA NAMUNAVIY QARORLAR ASOSIDA ISH TASHKIL ETILMOQDA
⚖️ ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ АСОСИДА АҲОЛИ МУРОЖААТИГА АМАЛИЙ ЕЧИМ ТОПИЛДИ

⚖️ ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ АСОСИДА АҲОЛИ МУРОЖААТИГА АМАЛИЙ ЕЧИМ ТОПИЛДИ
Халқ депутатлари Наманган туман Кенгаши депутати Умаров Нажмиддин Ўринович томонидан сайлов округида мунтазам ўтказиб келинаётган учрашувлар, сайёр қабуллар ҳамда аҳоли мурожаатларини ўрганиш жараёнида фуқаролар томонидан билдирилган ҳар бир масала атрофлича таҳлил қилиниб, уларга амалий ечим топиш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Наманган тумани “Саховат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган масжид ва мактабгача таълим ташкилоти (болалар боғчаси) олдида пиёдалар ўтиш йўлакчаси мавжуд эмаслиги маҳалла аҳолиси томонидан долзарб муаммо сифатида кўтарилди.
Аҳолининг таъкидлашича, ушбу ҳудудда транспорт воситалари ҳаракати серқатнов бўлиб, айниқса эрталаб ва кечқурун болаларни боғчага олиб келиш ва қайтариш вақтида, шунингдек, масжидга келувчи фуқаролар учун йўлни хавфсиз кесиб ўтишда жиддий ноқулайликлар юзага келаётган эди. Бу ҳолат пиёдалар, айниқса ёш болалар ва кекса авлод вакилларининг ҳаёти ва саломатлиги учун муайян хавф туғдираётгани қайд этилди.
Мурожаатни жойига чиққан ҳолда ўрганган депутат Умаров Нажмиддин Ўринович мазкур муаммони ҳал этиш мақсадида туман ҳокимининг соҳага масъул ўринбосари номига депутатлик сўрови киритди. Депутатлик сўровида мазкур ҳудудда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, пиёдалар учун қулай ва хавфсиз шароит яратиш ҳамда зарур йўл белгилари ва пиёдалар ўтиш йўлакчасини ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар билдирилди.
Депутатлик сўрови тегишли тартибда кўриб чиқилиб, Наманган туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан амалий ишлар бажарилди. Хусусан, масжид ва болалар боғчаси олдида пиёдалар ўтиш йўлакчаси (йўл чизиқлари) чизилиб, ҳаракат иштирокчилари учун хавфсизлик талабларига мос шароит яратилди.
Амалга оширилган мазкур ишлар натижасида маҳалла аҳолиси учун муҳим бўлган муаммо бартараф этилди, болаларнинг таълим муассасасига хавфсиз қатнаши, шунингдек, фуқароларнинг йўл ҳаракатидаги хавфсизлиги янада мустаҳкамланди.
Бу каби амалий натижалар депутатлик назорати ва депутатлик сўрови институтининг аҳоли манфаатларини таъминлашдаги муҳим ўрнини яна бир бор тасдиқлайди. Халқ депутатлари Наманган туман Кенгаши депутатлари томонидан фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш, уларнинг муаммоларига ечим топиш ва ҳудудларда ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.