Янгиликлар

Сўнги янгиликлар

янв.21
NOTARIAL XIZMATLAR SIFATI VA SAMARADORLIGI O‘RGANILDI
янв.21
CHIQINDILARNI O‘Z VAQTIDA OLIB CHIQISH HOLATI DEPUTATLAR TOMONIDAN O‘RGANILDI.
янв.21
DEPUTAT TOMONIDAN QURILISH ISHLARI NAZORAT QILINMOQDA
янв.21
Xalq deputatlari Parkent tuman Kengashining navbatdagi yettinchi chaqiriq 25-sessiyasi bo`lib o`tdi.
янв.21
HUDUDDAGI KUTUBXONALAR HOLATI DEPUTAT TOMONIDAN O‘RGANILDI.
янв.21
JAMOATCHILIK NAZORATI O‘TKAZILDI
янв.21
SPORT INSHOOTLARI VA MAKTAB SPORT ZALLARI HOLATI DEPUTAT NAZORATIDA
янв.21
AHOLI BANDLIGI MASALALARI. “MAHALLA YETTILIGI” BILAN HAMKORLIKDA HUDUDDAGI MUAMMOLAR MUHOKAMA QILINDI.
янв.21
MAHALLA XOTIN-QIZLAR FAOLI TOMONIDAN AMALGA OSHIRILAYOTGAN ISHLAR SAMARADORLIGI.
янв.21
MAHALLADAGI IJTIMOIY XODIM TOMONIDAN AHOLINING IJTIMOIY EHTIYOJMAND TOIFALARIGA KO‘RSATILAYOTGAN XIZMATLAR O‘RGANILDI
ИШ КУНИ ТАРТИБ ВА ИЖРО ИНТИЗОМИДАН БОШЛАНДИ

ИШ КУНИ ТАРТИБ ВА ИЖРО ИНТИЗОМИДАН БОШЛАНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибиятида иш куни ходимларнинг ишга ўз вақтида келиши, кунлик вазифаларни тўғри режалаштириш ҳамда ижро интизомини таъминлаш масалалари муҳокамаси билан бошланди.
Бугунги йиғилишда котибият мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан халқ депутатлари туман Кенгаши қарорларини тегишли ташкилотларга ўз вақтида юбориш ҳамда улар бўйича жавоб хатлари тақдим этилишини назорат қилиш вазифаси бош мутахассис К. Эгамбердиевга топширилди.
📝 Шунингдек, туман Кенгаши депутатлари томонидан ҳудудларда аниқланган муаммолар юзасидан депутатлик сўровларини тайёрлаш ва юбориш вазифаси Б. Ходжаевага, депутатларнинг ҳудудларда давлат дастурлари доирасида амалга ошираётган ишларини мониторинг қилиб бориш вазифаси эса Ш. Алимирзаевга юклатилди.
✅ Йиғилишда ижро интизомини мустаҳкамлаш, вазифаларни аниқ белгилаш ҳамда уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.